Қўлда терилган пахта нархи 2500 сўм этиб белгиланди
Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинган. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқараётган эди.
«Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республикамиздаги барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди», дейилади вазирлик хабарида.
Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг