Қойилмақом ҳисоб-китоб

Фото: Халқ сўзи
Ментал арифметика математик амални мияда калькулятордан ҳам тезроқ ҳисоблашни ўргатади. Бу дастур болаларда нафақат мантиқий ва тезкор фикрлаш кўникмаларини шакллантириб, хотирани мустаҳкамлайди, балки уларнинг ҳаётда фаол, аниқ мақсадга интилувчан ҳамда қатъиятли бўлиб улғайишларида ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Мутахасисларнинг фикрича, ментал арифметика 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларнинг ақлий тафаккури жадал юксалишига замин яратади.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 4-16 ёшли болалар ўртасида ментал арифметика бўйича ўтказилган минтақавий мусобақа ҳам ёш авлод тафаккурини чиниқтириш, ақлий салоҳияти юксак истеъдод эгаларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди. Унда Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидан юз нафар иштирокчи 4 йўналиш бўйича баҳс олиб боришди.
Диққатни жамлаш, рақамларда тасвирий хотира, ижодий фикрлаш, тинглаш ва кузатувчанлик ҳамда эшитганларни тасаввур қилиш каби йўналишларда ўтказилган қизиқарли мусобақада энг юқори балл тўплаган 5 ёшли Диёра Қўшшаева, 8 ёшли Бекзод Зокиров, 9 ёшли Алибек Муртазоев, 10 ёшли Улуғбек Абдураҳмонов ғолиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорлар O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ва Шаҳрисабз туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижод мактабининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг