«Қизилқум» қачон ўз уйида учрашув ўтказади?

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоийнинг «Қизилқум» футбол клуби учинчи йилдирки ўз уй учрашувларини номинал мезбон сифатида ўтказмоқда. Сабаби жамоа бундай ўйинларни ўтказадиган «Ёшлар» спорт мажмуасидаги стадион тайёр эмас. Шу боис жорий мавсумни ҳам қизилқумликлар Самарқандда нейтрал стадион бошлашди.
Албатта, ҳар бир спорт мусобақаси энг аввало мухлислар учун ташкил этилиб, акс ҳолда жамоа эришган ютуқ шунчаки кўрсаткич бўлиб қолади.
— Мухлис футбол жамоаси учун майдондаги ўн иккинчи ўйинчи ҳисобланади, — дейди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамадиёров. — «Қизилқум» футбол клубининг сўнгги йиллардаги муваффақиятсизликларига сабаблардан бири ҳам менимча, доимий сафарда бўлишида деб ўйлайман. Табиийки, бу ҳолат футболчиларга ҳам руҳий, ҳам жисмоний таъсир қилади.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов клуб ўз учрашувларини ўтказадиган стадионда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишар экан, нафақат ўйин майдони, балки мухлислар учун ҳам барча қулайликларни яратиш, стадион инфратузилмасини халқаро талабларга жавоб берадиган даражага етказиш зарурлигини таъкидлади.
Шу куни вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида 2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик жараёнлари муҳокама этилиб, унга тайёргарлик кўраётган беш нафар навоийлик спортчиларга ҳомийлар бириктирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг