Қишки таътил вақтида мактабларда тўгараклар фаолиятига рухсат бериладими?

12:24 10 Январь 2022 Жамият
1342 0

Архив сурат

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, ўқувчиларнинг қишки таътили узайтирилганига қарамай айрим «ташаббускор» раҳбарлар ўқувчиларни мактабга чақириб ёппасига фан тўгаракларига ёки тадбирлар уюштириб, унга жалб қилиши тўғрими, деган савол саволлар келиб тушмоқда.

«Таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.

Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишлари талаб этилади ҳамда онлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади.

Шунингдек, бугундан бошлаб Республика миқёсида ўтказилаётган «Умид ниҳоллари — 2022» спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қиламиз» дейилади ХТВ ахборотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?