Қирғизистонлик нуронийлар Чимёнда дам олмоқда

17:38 30 Июль 2024 Жамият
243 0

Халқлар дўстлиги куни байрами арафасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан хайрли ишга қўл урилди.

Гап шундаки, қўшни Қирғизистон Республикасининг Қадамжой туманидан бир гуруҳ нуронийлар ўз саломатликларини тиклашлари ҳамда кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Чимён қишлоғидаги табиати сўлим сиҳатгоҳга таклиф этилди.

Икки давлатнинг ҳудудлар ҳокимларининг келишуви асосида ташкил этилган тадбирда меҳмонлар «Водил» чегара-божхона постида кутиб олинди. Сўнг сиҳатгоҳ томон йўл олинди. Сиҳатгоҳда ўзбекона урф-одату карнай-сурнай садолари остида меҳмонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Қардош халқ нуронийларининг сиҳатгоҳда мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Шунингдек, ҳар бир кун учун алоҳида маданий-маърифий тадбирлар ва саёҳатлар режалаштирилган.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

журналист

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер