Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди

18:56 05 Август 2025 Жамият
219 0

Иллюстратив фото

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, зилзила бугун 5 август куни соат 18:44 да содир бўлган. Ер силкинишининг координаталари 41,33 градус шимолий кенглик ва 72,71 градус шарқий узунликка тенг.

Манбага кўра, ер қимирлаши 15 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 5,2 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 292 км шимолий-шарқда жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида 3-4 балл, 68 км;
  • Наманган вилоятида 3 балл, 96 км;
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 131 км.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ер силкиниши кучу Тошкент шаҳрида ҳам (2 балл) сезилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?