Қирғизистонда Ўзбекистоннинг кўчма кўргазмаси очилди
Фото: Маданий мерос агентлиги
Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти «Сулаймон тоғ» тарихий-археология музей-мажмуасида Ўзбекистоннинг «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасининг кўчма кўргазмаси очилди.
«Сулаймон тоғ» тарихий-археология музей-мажмуасида хивалик музей мутахассислари томонидан ташкил этилган кўчма кўргазманинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистонлик соҳа вакиллари, мутахассислар, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар иштирок этишди.
Ушбу тадбир маданий-маърифий, туризм соҳасидаги ҳамкорлик ўзбек ва қирғиз халқлари қардошлигини, мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Кўргазмага қўйилган нодир экспонатлар, узоқ тарихдан маълумот берувчи турли осори-атиқалар, шунингдек, суратлар кўргазмани томоша қилаётганларга чексиз ҳайрат ҳамда катта таассуротлар бағишламоқда.
Кўргазма намойиши йил охиригача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг