Қирғизистон давлат нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлади
Иллюстратив фото
Қирғизистон ҳукумати мамлакатдан нефть ва нефть маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)дан ташқарига олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон бош вазири Адилбек Касималиев томонидан 2025 йилнинг 7 октябрь куни имзоланган ҳужжатга кўра, чекловлар нефть ва нефть маҳсулотларини автомобиль ва темир йўл транспортида экспорт қилишга тааллуқлидир. Нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган мазут ва иситиш мойи учун истисно мавжуд. Тақиқ муддати белгиланмаган.
Матбуот хабарида айтилишича, бош вазир яқинда ички бозорни нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказган. Учрашув иштирокчилари нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва логистика билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган. Улар таклиф барқарорлиги, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратган.
Йиғилиш якунлари бўйича Қосималиев нефть маҳсулотларининг етарли захирасини яратиш, ёқилғи-мойлаш материаллари нархини белгилаш устидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берган ва бу вазифалар тегишли давлат органлари ўртасида тақсимланган.
Маълумот учун айтиб ўтамиз, ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо. Шунингдек, Ўзбекистон, Молдова, Куба ва Эрон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг