Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар қопланади
Иллюстратив фото
Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни муҳокама қилинди.
Мажлисда сенаторлар сўнгги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.
Ушбу қонун ҳам мазкур ижобий ишларнинг мантиқий давоми эканлиги таъкидланиб, ҳужжатни қабул қилиш заруратлари муҳокама қилинди.
Хусусан, қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда уларга етказилган зарарнинг компенсация қилинишини таъминлаш, бунда қийноқдан жабрланган шахсларга етказилган жисмоний ва руҳий зарар, моддий зарар ёки бой берилган фойда, маънавий зарар, юридик ёрдам, дори воситалари ва тиббий хизмат, психологик ва ижтимоий хизматлар учун қилинган харажатлар тўлаб берилиши таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясини 1995 йилда ратификация қилгани, мазкур қонун билан инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида, шу жумладан, қийноқларга йўл қўймаслик учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга доир халқаро мажбуриятларини бажариш йўлида тизимли, изчил ва босқичма-босқич чора-тадбирларни давомий амалга ошириб келинаётганлиги маълум қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил
22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясида миллий
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг