Қатор нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Президентини қутламоқда
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан табриклар келишда давом этмоқда. Хусусан, қатор нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари давлатимиз раҳбарини қутламоқда.
—
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Сизни муборак таваллуд айёмингиз муносабати билан Туркий давлатлар ташкилоти Котибияти ҳамда шахсан ўз номимдан самимий табриклашга ҳамда эзгу тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз.
Бугун Сизнинг доно раҳбарлигингиз ва раҳнамолигингиз остида қардош ўзбек диёрида барча соҳаларда буюк ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва Янги Ўзбекистон барпо этилмоқда. Ушбу кенг қамровли ислоҳотлар келгусида халқингиз фаровонлиги ва равнақига улкан ҳисса қўшишига ишончим комил.
Сиз Жаноби Олийлари томонидан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида илгари сурилган долзарб ташаббуслар, стратегик қарашлар ва таклифлар давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириб, ҳамжиҳатлик ва биродарлик руҳини мустаҳкамламоқда.
Муштарак ғоя ва азалий қадриятларимиз асосида ривожланиб бораётган алоқаларимизнинг бардавом бўлишига ҳамда келажак авлодларимиз учун ҳар жиҳатдан кучли ва барқарор бўлган Туркий дунёнинг бунёд этилишига аминман.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларини яна бир бор таваллуд айёмингиз билан қутлаган ҳолда, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт- саодат, шарафли давлатчилик фаолиятингизда янги зафарлар, қардош ўзбек халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилайман.
Чуқур ҳурмат ва эҳтиром ила,
Кубаничбек Омуралиев,
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Туғилган кунингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг.
Жонажон Ўзбекистон равнақи ва Ҳамдўстлик мамлакатлари билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсатингиз барчада чуқур ҳурмат уйғотади.
Сизнинг раҳбарлигингизда республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишда салмоқли ютуқларга эришди, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори муттасил юксалиб бормоқда.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги ҳамкорлар Сизнинг МДҲ маконида интеграция жараёнларини чуқурлаштиришга қўшаётган шахсий салмоқли ҳиссангизни қайд этмоқдалар. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли кўп томонлама ҳамкорлик кенгаймоқда, бирлашмамизнинг жадал ривожланишига хизмат қилаётган муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва олий давлат лавозимидаги серқирра фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилайман.
Чуқур ҳурмат билан,
Сергей Лебедев,
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби
Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Туғилган кунингиз муносабати билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва ўйлаган ниятларингиз рўёбга чиқишини тилайман. Ушбу файзли кун Сизга мамлакат ва халқингиз хизматидаги фаолиятингизга қувонч ва янги илҳом олиб келсин.
Сизнинг узоқни кўзлаган раҳбарлигингизда Ўзбекистон иқтисодиёт барқарорлигини мустаҳкамлаш, шаффофликни ошириш ва имкониятларни кенгайтириш борасида улкан муваффақиятларга эришди. Бу ўзгаришларга гувоҳ бўлиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мен учун шараф. Сизнинг ислоҳотлар ва инклюзив тараққиётга қатъий содиқлигингиз бутун минтақа учун ёрқин намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Ишончим комилки, келгуси йилларда яқин ҳамкорлигимиз янада чуқурлашиб, барқарор ўсиш ва фаровонликнинг умумий мақсадларига эришишга хизмат қилади. Шериклигимиз янада мустаҳкамланишини интиқлик билан кутмоқдаман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Одил Рено-Бассо,
Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти
Жаноби Олийлари!
Сиз таваллуд топган ушбу қувончли кунда Сизга энг самимий табрикларимни йўллаш ҳамда мустаҳкам соғлик, муваффақият ва бахт-саодат тилаш шарафига муяссарман.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Сизнинг ИҲТ доирасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги қарашларингиз ва етакчилигингиздан катта фойда кўрди. ИҲТга аъзо давлатлар фаровонлиги йўлида умумий мақсад ва вазифаларимизга эришишда Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва раҳнамолигингизни кутиб қоламиз.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Асад Хон,
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Таваллуд кунингиз билан самимий табрикларимни қабул қилинг!
Сизнинг оқилона раҳбарлигингизда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётни ривожлантириш, фуқаролар фаровонлигини юксалтириш борасида улкан муваффақиятларга эришди, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақомини олди.
Евроосиё иқтисодий комиссиясида Сизнинг бирлашмамиз доирасидаги интеграция жараёнларига доимий эътиборингиз, Ўзбекистон ва EОИИ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган катта шахсий ҳиссангиз юксак қадрланади.
Комиссия номидан ва шахсан ўз номимдан Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқаролари фаровонлиги йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилашга ижозат бергайсиз!
Ҳурмат билан,
Бакитжан Сагинтаев,
Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг