Қатар Амирининг Самарқандга ташрифи иккинчи кунидан фотожамланма
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ташрифининг иккинчи кунида ҳам бир қатор муҳим тадбирлар бўлиб ўтди.
Аввалига Самарқанддаги Конгресс марказида Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Конгресс марказда Президент Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Шу тариқа Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар.
Ушбу тадбирларда иштирок этган "Халқ сўзи" мухбири фотожамланма тайёрлади.














Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг