“Qatar Airways” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Фото: “Uzbekistan Airports”
Skytrax томонидан етти марта дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилган “Qatar Airways” Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, дастлабки босқичда ушбу йўналишда авиакомпания ҳафтасига 4 марта – душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади. Кейинги босқичда эса ҳар куни рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
“Мунтазам рейснинг йўлга қўйилиши мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлик алмашинуви ўсишига сезиларли ҳисса қўшиши, қолаверса, Форс кўрфази ва Марказий Осиё ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир”, дейилади вазирлик хабарида.
“Uzbekistan Airports” хабарига кўра, бугун, 2 июнь куни соат 10:28 да “Qatar Airways” авиакомпаниясига тегишли Airbus 320 самолёти Доҳа аэропортидан ҳавога кўтарилган ва соат 13:30 да Тошкент аэропортига қўнган. Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилган.
“Qatar Airways” авиакомпаниясининг шарқий ҳудудлар бўйича бош вице-президенти Марван Колейлат келгусида Доҳадан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам мунтазам парвозларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган.
Маълумот учун, авиакомпания ҳозирда дунёнинг 170 дан ортиқ йўналишларига парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг