Қашқадарёда қўлбола «ароқ устаси» қўлга тушди
Шаҳрисабз шаҳрида яширин равишда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. «Қушхона» МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келганлиги аниқланиб, ундан 1 717 дона қўлбола алкоголь маҳсулотлари, 25 литр этил спирти, 240 дона бўш шиша идишлар, 3 600 дона елим қопқоқлар, 3 100 дона қопқоқ қадоқлари ва 6 400 дона қалбаки акциз маркалар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида 3 минг қутидан ортиқ акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг