Қашқадарёда миллий либослар челленжи оммалашмоқда

16:01 07 Февраль 2025 Жамият
566 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Дилдора Ҳамидова Қарши шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирининг талабаси. Вилоят бўйлаб кенг ёйилаётган “Миллий либослар – миллат ғурури” челленжи доирасида у ҳам ўқишга миллий кийимда келди.

— Ўйлаб кўрсам, миллий либосни фақат оилавий тадбирлардагина кийган эканман, — дейди Дилдора. — Ўтказилаётган челленж доирасида бугун илк бор институтга миллий кийимда келдим. Кўплаб дугоналарим ҳам шундай кийинишган экан. Бу менга жуда манзур бўлди. Миллий либослар энди нафақат махсус тадбирлардагина киядиган, балки доимий кийимларимдан бирига айланади.

— Либослар ҳар бир халқ тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, уларда шу юрт одамларининг диди, гўзаллик ва нафосатга бўлган интилиши яққол намоён бўлади, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, сенатор Комила Карамова. — Неча минг йилликлар давомида шаклланган миллий либосларимизда ҳам халқимизнинг миллий қадриятлари, шарқона маданияти, маънавий тафаккури мужассам. Шу маънода айтганда, бугун миллий либосларимиз тарғиботига қаратилаётган эътибор айниқса, ёшларимизда тарихимиз, миллий қадриятларимиздан фахр ва ифтихор ҳиссини уйғотиш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитишда муҳим омил бўлмоқда.

Вилоят бўйлаб ўтказилаётган “Миллий либослар – миллат ғурури” челленжида турли даражадаги раҳбарлар, турли касб соҳиблари ҳам фаол иштирок этиб, миллий либосларимизни тарғиб қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?