Қашқадарёда катта миқдорда яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олинди

18:36 02 Июль 2025 Жамият
187 0

Иллюстратив фото

Қашқадарё вилояти Косон туманида катта миқдорда яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «К.А.» МЧЖ раҳбари Ф.Б. «Mugʻjagul» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида кирим ҳужжатлари бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 163,4 миллион сўмлик 6 481 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 2 637 дона тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Л. ўзига тегишли новвойхонада умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 200,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер