Қашқадарё ва Бухорода «валютчик»лар қўлга олинди
Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.С. фуқаро Б.Т.га 3 700 АҚШ долларини 48,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Жондор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. фуқаро У.Қ.га 3 400 АҚШ долларини 45 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Карвон бозори» савдо марказида фуқаро Д.А. фуқаро Г.Б.дан 3 300 АҚШ долларини 42,5 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг