Қанча оила "темир дафтар"дан чиқарилгани очиқланди
Маълумотларга кўра, жорий йил 1-чорагида коронавирус қайтадан тарқалишининг олдини олиш ҳамда унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш бўйича “темир дафтар”га киритилган 616,1 минг оила, уларнинг 2,6 млн. нафарга яқин аъзоларининг 691,4 минг нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлар бандлигини таъминлаш орқали 588,5 минг оила “темир дафтар”дан чиқарилди.
Шу билан бирга, мазкур дафтарга киритилган оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш мақсадида 100 минг нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 34,5 минг нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди, 22,7 минг оилаларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит ажратилди, 399,4 минг нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилиши, 80,5 минг нафар фуқаро қишлоқ хўжалигида ҳамда 73,4 минг нафар фуқароларнинг бошқа йўналишларда бандлиги таъминланди ҳамда 14,7 минг нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2022 йилнинг биринчи чорагида бажарилиши тўғрисида”ги ҳисоботида маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг