Қалин туман Ўзбекистондаги иккита аэропорт фаолиятини чеклаб қўйди
Фарғона водийсидаги ноқулай об-ҳаво шароити – қалин туман туфайли Наманган ва Фарғона аэропортларида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча чекланди.
Хусусан, Наманганда қуйидаги парвозлар кечиктирилди:
— «Flynas» авиакомпаниясининг XY-652 Наманган - Жидда парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);
— «Aeroflot» авиакомпаниясининг SU-1971 Наманган - Москва парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);
— «RedWings» авиакомпаниясининг WZ-1124 Махачкала - Наманган - Махачкала рейси (самолёт Наманганда об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);
— «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY-9858 Уфа – Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган);
— «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY-9825 Наманган – Сочи парвози (йўловчилар Наманган аэропортида парвозни кутишмоқда);
— «Panorama Airways» авиакомпаниясининг 5P-5382 Мадина - Наманган парвози (Тошкентга йўналтирилган). 5P-5381 Наманган – Мадина парвози Тошкентдан амалга оширилади, йўловчилар ер усти транспортида Тошкентга етказилади;
— «Jazeera Airways» авиакомпаниясининг J-663 Қувайт – Наманган парвози (самолёт Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган, йўловчилар Наманганга ер усти транспортида етказилади).
Фарғона аэропортида қуйидаги парвозлар кечиктирилди:
— «Utair» авиакомпаниясининг UТ-789 Москва - Фарғона парвози (Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. UТ-790 Фарғона - Москва парвози об-ҳаво шароити яхшиланишини кутмоқда);
— «S7» авиакомпаниясининг S76323 Иркутск – Фарғона – Иркутск парвози (Иркутсксдан учиш 22.12.2023 санасига Тошкент вақти билан соат 18:00га қолдирилди).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг