“Қайирма”да анор пишди

10:20 27 Август 2025 Жамият
103 0

Чуст туманидаги ушбу маҳалла аҳлининг асосий қисми анорчилик билан шуғулланади. Об-ҳавонинг ҳароратли келиши билан бу йил меванинг эртапишар нави барвақт шира боғлади. Айни пайтда олди томорқа эгалари ҳосил йиғимига киришган.

– Бир гектар анорзор хонадонимизнинг асосий барака манбаига айланган, – дейди уста боғбон Илёсжон Мансуров. – Етиштираётган мевамиз донаси йириклиги ва шарбатининг тотлилиги билан харидоргир. Бултур ҳосилдан 15 тонна сотиб, 150 миллион сўм даромад олгандик. Бу галги мавсум боғдорчилиги янада баракали келяпти. 20 тонна хирмон кўтаришни чамалаб турибмиз. Шу кунларда ҳосилнинг етилган қисми пешма-пеш терилиб, омборга жойланмоқда.

Юртимизда етиштирилаётган ҳар меванинг суйган боғи бор.   "Қайирма"да истиқомат қилаётган мингдан зиёд хонадоннинг 700 дан ортиғи анорчиликни оилавий бизнесга айлантиргани уларга тўкинчилик ва юқори даромад олиб кирмоқда. Ҳар бир хонадон йилига ўртача 100 миллион сўм атрофидаги ҳосилни бозорга етказиб беряпти. Бу маҳаллага айни тармоқнинг ўзидан миллиардлаб маблағ кириб боряпти, дегани. МФЙ еттилигининг тармоқни зўр бериб тарғиб қилаётгани шундан.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер