Қаҳратон совуқнинг ҳам ўз таравоти бор

16:06 20 Февраль 2024 Жамият
342 0

Фото: “Халқ сўзи”

Кимдир учун қиш фасли энг ёқимли палла бўлса, бошқалар учун бу йилнинг энг «ёқимсиз» даври. Ҳаммаси унга қандай қарашингизга боғлиқ. Тошкент шаҳрида ҳам ўтган ҳафтадан буён қор ўз совуқ ва гўзаллиги билан шаҳар чиройига оқлик бахш этиб келмоқда.

Ҳар бир фаслнинг зийнати бор, бироқ бу зийнатни ўзига яраша одамларга ноқулайлик туғдириши ҳам мумкин. Бу ноқулайликларни бартараф этаётган ободанлаштириш ходимларига ҳар бир инсон миннатдор бўлса арзийди. Йўллардаги яхмалак бўлган қисмларни тозалаш мақсадида махсус транспорт ёрдамида тозалаш ишлари давом этмоқда.

Қишнинг сўнгги ойи ҳам ўз ниҳоясига етиб бораркан, ундан завқланиб қор ўйнаётган ёшлар ва эсдаликка расмга тушаётган инсонларни кўришингиз мумкин.

Қуйида «Халқ сўзи» мухбирлари томонидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер