Профессионал армия бошқарувини ривожлантиришга бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Бугун, 11 апрель куни Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида “Профессионал армия бошқарувини ривожланишида инновациялар ва рақамлаштиришнинг ўрни” мавзусидаги VII Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан маълум қилинишича, конференция назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, интерактивликка алоҳида эътибор қаратилди. Унда соҳа мутахассислари, ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, курсантлар, тадқиқотчилар, ихтирочилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро дипломатик корпус вакиллари, ҳарбий атташелар, мамлакатимиз куч тузилмалари масъуллари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.
Халқаро илмий-амалий конференциянинг асосий қисми шубаларга бўлинган ҳолда “Машинали ўқитиш ва сунъий интеллект ривожланиш тенденциялари: муаммо ва ечимлари”, “Киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммолари”, “Кадрларни тайёрлашда рақамли ва инновацион технологиялардан фойдаланиш истиқболлари” ҳамда Қуролли Кучлар тизимини рақамлаштиришда телекоммуникация, радиоалоқа, радиолокация, симсиз технологиялар, ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳамда радиоэлектрон разведка ва кураш тизимларини ривожлантириш истиқболлари” йўналишларида ўтказилди.
Хусусан, тадбирда “Микро сунъий йўлдошни яратиш”, “Замонавий ҳарбий можароларда учувчисиз учиш аппаратларини қўллаш ва уларга қарши курашиш усуллари”, “DIG DATA муаммоларини ҳал этиш учун унификациялашган маконни шакллантириш”, “Динамик ҳаракатдаги универсал алоқа мажмуасини узлуксиз муқобил энергия билан таъминлашнинг усул ва алгоритмлари” каби 20 дан ортиқ мавзуларда муҳокамалар олиб борилди.
Дарҳақиқат, бугунги давр юртимизда ҳар жиҳатдан замонавий армияни шакллантириш, унда энг сўнгги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларини қўллаш, шунингдек, улар билан ишлай оладиган мутахассисларни кўпайтириш ва тажрибасини ошириб боришни талаб этади. Қолаверса, бу борадаги ихтиро ва ишланмалар, илмий тадқиқотларни рағатлантириб бориш соҳа ривожига улкан ҳисса қўшади.
Конференция доирасида “KIBER SPORT”, “CTF”, “DRONREYSING” “ROBOTLAR JANGI” каби мусобақалар ҳам ўтказилди. Шунингдек, иштирокчилар Қуролли Кучлар тизимидаги инновацион ишланмалар кўргазмаси билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг