Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
Хўш, давлатимиз раҳбарининг мазкур топшириқлари қандай ижро этиляпти?
“Халқ сўзи” мухбирлари ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда бошқа мутасаддилар билан боғланиб, юқоридаги саволга жавоб олдилар.
Уларнинг жавобларини “Халқ сўзи” газетасининг навбатдаги сонлари ва веб-сайтимиз орқали тез фурсатда эълон қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг