Президент танқидидан сўнг: Наманганда туман ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди

Наманган вилояти Норин тумани ҳокими президент танқидидан кейин маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди.
16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятидаги Шўрариқ маҳалласига ташриф буюриб, бу ерда оғир шароитларни ўз кўзи билан кўрганди. Давлат раҳбари вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовга бу борада топшириқ берганди. «Бугун қарор қабул қиласан – туман ҳокими келиб мана шу ерда ётади. Бу ердаги одамлар одам эмасми?» – деганди давлат раҳбари.
Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, мутахассислар маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ва муаммоларни ҳал этиш бўйича ишларни бошлаб юборган. Ҳудудий ҳоким бошчилигида барча ишларга раҳбарлик қилиш учун штаб тузилган.
Норин тумани ҳокими эса маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтган.
Расмий баёнотда қайд этилишича, бу қадам ислоҳотларни тезлаштириш, мавжуд муаммоларни жойида тезкор ҳал қилиш ва маҳаллани обод ҳудудга айлантириш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг