Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли делегация бошчилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳни қабул қилди.
Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали ҳамкорлиги ва кенг кўламли шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Самарали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Барча даражадаги алоқалар фаоллашди. Ўзаро савдо ҳажми, тўғридан-тўғри инвестициялар ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Икки давлат ўртасидаги авиақатновлар кўпайди.
Қўшма лойиҳалар портфели 27 миллиард долларга етди. “ACWA Power” компанияси билан энергетика соҳасида 15 миллиард долларлик қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларининг самарали натижалари, улар доирасида янги битим ва шартномалар имзолангани юксак баҳоланди.
“Яшил“ энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кўчмас мулк, мамлакатимиз ҳудудларида инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳа ва ташаббусларни тез фурсатда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг