Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифидан Фоторепортаж

21:58 17 Февраль 2023 Сиёсат
3028 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Президент Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди ва Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди. Илгари фойдаланилмай ётган майдонда тикувчилик корхонасида 30 дан ортиқ хотин-қиз ўз маҳалласида ишли бўлди. Яқинда иш бошлаганига қарамай, корхона 100 мингта трикотаж маҳсулотлари учун буюртма олган. Давлатимиз раҳбари мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ишчилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек ташриф чоғида кластерлар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, Бухоро туманидаги «Акса Энержи Букҳара» масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган иссиқлик электр станцияси ҳамда Шофиркон туманидаги «Бухара Азтекс» тикувчилик корхонаси фаолиятини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари корхонада тайёрланаётган маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди, ишчилар билан мулоқот қилди.

Яна бир муҳим жиҳати, корхона томига қуёш панеллари ўрнатилган. Президент бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Янги корхоналар ишга туширилиб, саноатда галдаги вазифалар белгиланди.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер