Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Йовановични қабул қилди.
Эксимбанк ҳукуматнинг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, АҚШ компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади.
Ушбу нуфузли институт билан тайёрланган қўшма дастур асосида энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, АТ ва бошқа устувор йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Эксимбанкнинг мамлакатимиз авиапаркини модернизация қилиш ва “Boeing” самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий ҳамкорликни давом эттириш ва Узоқ муддатли шериклик режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида имзоланган Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг