Президент фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хусусан, Эркин Турақулович Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди;
Азизбек Аллабергенович Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди;
Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг