Президент Булоқбошида маҳаллий маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги “Файз-М” корхонаси фаолияти билан танишди.
Мамлакатимизда хомашёни қайта ишлаб, қўшилган қиймат яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мазкур корхона ҳам мато тўқиш, бўяш ва тайёр трикотаж ишлаб чиқариш йўналишидаги йирик лойиҳалардан бири.
Бу ерда йилига 4 миллион 200 дона, 50 турдаги маҳсулотлар тайёрланади. Мингга яқин фуқаро иш билан таъминланган. Ходимлар малакасини ошириш ҳам эътиборда. Бунинг учун дизайнерлик маркази ташкил этилган.
Туркия, Германия ва Хитойдан келтирилган илғор ускуналар иш унумдорлиги ва маҳсулотлар сифати таъминламоқда. Тайёр кийим-кечакларнинг катта қисми экспортга йўналтирилади. Йиллик экспорт салоҳияти 6 миллион долларга етган.
Президентимиз ишлаб чиқариш жараёнини ва тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Сифат кўрсаткичлари устида ишлаб, қўшилган қийматни ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича тавсиялар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг