«Права»сиз ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди. Ходим вафот этган
Видеодан кадр
Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 25 ноябрь куни соат 19:55 ларда Наманган вилояти Янги Наманган тумани Ислом Каримов кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 18 ёшли Х.З. «Onix» русумли автомобилни катта тезликда бошқариб, тажрибасизлиги ва қоидаларни билмаслиги сабабли ўзи билан бир йўналишдаги автомашинани нотўғри қувиб ўтган.
Шу вақтда олдиндаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1997 йилда туғилган Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими сафдор Дониёр Нуриллоевни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида ходим олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг