Португалия йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Роналдудан дубль
6 сентябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўйинлари давом эттирилди.
«F» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Португалия терма жамоаси Ереванда Арманистонга қарши майдонга тушди. Учрашув меҳмонларнинг йирик — 0:5 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Голлар муаллифлари: Криштиану Роналду (2 та), Жоау Феликс (2 та) ва Жоау Канселу.
«Sofascore» портали футболчиларнинг ўйинини қуйидагича баҳолади:
Жоау Канселу — 9,4 балл,
Жоау Феликс — 9 балл,
Криштиану Роналду — 7,9 балл.
Шу тариқа дастлабки турда ғалаба қозонган Португалия ўз гуруҳида пешқадамликни қўлга киритди.
Маълумот учун, жамоа саралашдаги кейинги учрашувини 9 сентябрь куни Венгрияга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг