Поп туманида янги истироҳат боғи очилди

12:21 10 Октябр 2025 Жамият
154 0

Туман марказида тантанали равишда фойдаланишга топширилган маданият ва истироҳат маскани дилтортар манзаралари билан кўнгилни ром этади. Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган кўркам боғ катта майдондаги яшил ҳудуд, замонавий архитектура, қулай инфратузилмаси билан Поп шаҳрининг чиройини янада очиб юборди.

— Поп тумани аҳлининг мароқли ҳордиқ чиқаришига хизмат қиладиган боғ фаолияти бу масканда “Уч авлод учрашуви”ни ташкил этиш билан бошланди, — дейди тақдимот маросимида иштирок этган “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раҳбари Икромхон Нажмиддинов. — Авлодлар давомийлиги, янгиланиш ва кексаларга эътибор рамзига айланган тадбирда мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган 59 нафар нуронийга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Янги боғда маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, китоб мутолаасини уюштиришга мўлжалланган қатор иншоотлар ўрин олган бўлиб, попликлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун қулай имкониятлар яратади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ

«Халқ сўзи».                                                                                                                  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?