«Полвонтош»да замонавий поликлиника иш бошлади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Марҳамат туманидаги 16 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган Полвонтош шаҳарчасида янги оилавий поликлиника ўз фаолиятини бошлади.
— Шифоатхонамизнинг биноси ҳам, жиҳозлари ҳам эскириб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун туман марказидаги шифохоналарга мурожаат қилаётгандик, — дейди меҳнат фахрийси Сайёрахон Асророва. — Бу мен каби нуронийлар учун бирмунча муаммога сабаб бўлаётганди. Шу боис янги поликлиника фаолиятидан беҳад хурсандман! Энди хоҳлаган пайтимда шифокор кўригидан ўтиб, тегишли маслаҳат олишим мумкин.

Поликлиника биноси 1949 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда анча нураб қолганди. Ўтган йили 1 млрд. 300 млн. сўмлик лойиҳа асосида бунёдкорлик ишлари бошланди. Қурилиш ишлари якунига етгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1 млрд. 100 млн. сўмлик тиббий асбоб ва жиҳозлар ажратилди. Буларнинг барчаси республикамизда чекка ҳудудларда ҳам тиббиётга бўлган эътибор туфайлидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг