Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси ҳибсга олинди

Фото: РИА Новости
Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини «Тошахона давлат ғазначилигидан совғалар олишда ваколатларини суиистеъмол қилиш» билан боғлиқ янги айбловлар билан 22 июлга қадар қамоққа олди. Бу ҳақда «Geo» телеканали хабар берди.
Покистоннинг коррупцияга қарши кураш агентлиги Миллий жавобгарлик бюроси янги айбловни шанба куни Исломобод суди Хон ва унинг рафиқаси апелляциясини қондириб, ноқонуний никоҳ иши бўйича ҳукмни бекор қилганидан бир кун ўтмасдан қўзғатди.
«Ҳисобдорлик суди Миллий жавобгарлик бюросига икки гумонланувчини «Адиала» қамоқхонасида сўроқ қилишни топширди, шунингдек, эр-хотинга 22 июль куни судга келишини буюрди», — дейилади телеканал хабарида.
Ўз навбатида, собиқ бош вазир ва унинг рафиқасининг адвокати бу ҳибсга олиш ноқонуний эканини айтиб, уларнинг гаров эвазига озодликка чиқариш ҳақидаги аризаси Олий судда кўриб чиқилаётганини қўшимча қилди.
2018 — 2022 йиллар Покистон ҳукуматини бошқарган Имрон Хон 2022 йилнинг 10 апрелида ўзига қарши ўтказилган ишончсизлик вотуми натижасида лавозимидан четлаштирилган эди.
2023 йил август ойида Хон Тошахона давлат хазинасидаги қимматбаҳо буюмларни сотиш билан боғлиқ фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олинган. Кейинчалик унга махфий телеграмма тарқатиш билан боғлиқ давлатга хиёнат ва бошқа бир қатор айбловлар қўйилди. Хонга қўйилган айбловларни кўриб чиқиш чоғида аксарияти олиб ташланган, бироқ собиқ бош вазир ноқонуний никоҳ иши бўйича ҳибсда қолаётган эди.
Аввалроқ БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи қамоқдаги Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонни зудлик билан озод қилишни талаб қилиб, унга нисбатан қўзғатилган камида иккита иш «сиёсий мотивлар» эканини ва уни сиёсий ҳаётдан четлаштиришга қаратилганини айтганди.
Ўз навбатида, Покистон Адлия вазири Аъзам Назир Тарар собиқ бош вазир Имрон Хонга қарши суд жараёнларини Покистоннинг ички иши деб атади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг