Покистонда турар жой ва маблағсиз қолиб кетган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Покистонда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, фуқаро Э.Х. оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолганини, вақтинчалик турар жой ва кундалик эҳтиёжлар учун зарур маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, мамлакатимиз элчихонасига мурожаат қилган.
Фуқаро Э.Х.нинг мурожаати элчихона томонидан алоҳида назоратга олиниб, қисқа фурсат ичида зарур консуллик-ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилган.
Шундан сўнг, юртдошимизга Ўзбекистонга қайтиш учун тегишли консуллик гувоҳномаси расмийлаштирилган ва элчихона ходимлари ҳамда ҳомийлар кўмагида авиачипта харид қилиб берилган. Юртдошимиз «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Исломобод-Тошкент авиарейси билан Ватанга қайтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг