Покистонда муссон ёмғирлари туфайли 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

Иллюстратив фото
Покистонда муссон ёмғирлари сабабли келиб чиққан сув тошқинларида 72 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Покистон Фавқулодда вазиятларга қарши кураш миллий бошқармасига таяниб, «Geo News» хабар қилган.
Маълумотларга кўра, энг кучли ёғингарчилик Хайбер-Пахтунхва, Шарқий Панжоб, Синд ва Балужистон вилоятларида кузатилмоқда. Кучли сув тошқинлари сабабли 72 киши ҳалок бўлган ва 130 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Бундан ташқари, муссон ёмғирлари натижасида 161 та уйга зарар етди, 91 бош чорва ҳалок бўлди. Шу давр мобайнида фавқулодда вазиятларга жавоб берувчи хизматлар томонидан 19 та қутқарув амалиёти ўтказилиб, 233 киши қутқарилган. Шунингдек, зарар кўрган фуқароларга зарурий буюмлар тарқатилди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотида ёмғирлар кучайиши мумкинлиги айтилиб, маҳаллий ҳокимиятларга доимо юқори огоҳлик ҳолатида бўлиш тавсия этилган.
Таъкидлаш жоиз, Покистонда ҳар йили июлдан сентябргача давом этувчи муссон мавсумида юзлаб одамлар ҳалок бўлиб, катта миқдорда моддий зарар қайд этилади.
Аввалроқ Франциянинг кўплаб ҳудудларида кучли шамол ва момақалдироқ ҳамда 120 километр/соатгача тезликда шамол кузатилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг