Пойтахтнинг икки тумани вақтинча «свет»сиз қолади
Иллюстратив фото
Бугун, 4 декабрь куни Тошкент шаҳрининг бир қанча туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли қуйидаги ҳудудларда таъминот вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани:
«Мингчинор», «Нурмакон», «Собиробод», «Ёлариқ» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида ҳамда 4-мавзе ҳудудидаги «Резиденция» қурилиш мажмуаси, АҚШ элчихонасида соат 9:00 дан 18:00 гача; «Мирзо Улугбек», «Буюк Турон», «Бодомзор», «Фирдавсий», «Бўзсув», «Шайх Шивли» ва «Хиёбон Тепа» маҳаллаларида соат 00:00 дан 4:00 гача;
Мирзо Улугбек тумани:
«Пастки Юз», «Геологлар» ҳамда «Геофизика» маҳаллаларининг айрим ҳудудларида соат 8:00 дан 17:00 гача; «Мустақиллик», «Оққўрғон», «Ҳамид Олимжон» ҳамда «Мирза Калон Исмоилий» маҳаллаларида соат тунги 00:00 дан 4:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг