Пойтахтимизнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги айрим маҳаллаларга электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилади — Энергетика вазирлиги
Бугун, 7 июнь куни соат 07:00 дан 8 июнь соат 08:00 га қадар Яшнобод туманининг «Жарбоши» МФЙнинг Абай, Серикбаев кўчалари ҳудудида ва «Ташисти» МФЙнинг Иқбол ва Тузел кўчалари ҳудудида;
Мирзо Улугбек туманининг «Чингелди», «Темурийлар», «Иқтидор», «Геофизика», «Ижодкор», «Пасткиюз», «Геологлар», «Сарбон», «Гулзоробод» ва «Алишеробод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини электр энергияси таъминловчи 110/35/10 кВли «Тузел» подстанциясидаги қуввати 6300 кВА бўлган куч трансформаторининг қуввати 10000 кВА қувватга алмаштириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, мазкур МФЙларнинг айрим ҳудудларига электр энергиясини етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилади.
Куч трансформаторини катта қувватлисига алмаштириш жараёнини ўз вақтида хавфсиз олиб бориш ва ўрнатиш чоралари учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали томонидан ушбу жараёнга 30 нафардан ортиқ малакали мутахассислар, зарур 5 дан ортиқ махсус транспорт воситалари жалб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг