Пойтахтдаги ОТМга фильмлар яратиш учун 1 млрд. сўм маблағ ажратилади
Ўзбекистон Кинематография агентлиги Маданият ва санъат институтига, ёшлар ҳақида фильмлар яратиш учун 1 миллиард сўм ажратади. Маблағлар талабалар томонидан ёшларга оид қисқа метражли фильмлар яратишга сарфлаш учун мўлжалланган.
Бугун Киночилар уйида бўлиб ўтган “Парининг совғаси” фильми намойиши чоғида, бу ҳақидаги меморандум имзоланди.
Лойиҳа доирасида, Янги Ўзбекистонга бағишланган 3 та эртак-фильм ва 6 та фильм суратга олинади.
“Барча фильмлар “Дебют” танлови лойиҳасида бирлаштирилади. Йил охирига келиб, талабалар ўз ишларини тақдим этишлари керак бўлади,” — деди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.
“Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий лойиҳаларга кенг жалб этиш, давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасидир,” дея таъкидлади у.
“Куни кеча барчамиз Ўзбекистон Президенти иштирокидаги катта тадбир – Ёшлар кунини нишонлаш маросимида иштирок этдик. Республикамиз раҳбарининг ташаббуси билан, ёшлар учун қандай улкан лойиҳалар амалга оширилаётганини кўриб турибмиз. Бу тадбир эса, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг бир қисмидир”, – дея эътироф этди Фирдавс Абдухолиқов.
Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори Иброҳим Йўлдошев Кинематография агентлигига, талабаларга яратиб берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.
– Университетимизда бир вақтнинг ўзида, ҳам бўлажак режиссёрлар ва сценарийнавислар, ҳам операторлар ва актёрлар таҳсил олмоқда. Шунинг учун, уларга биргаликда ишлаш- қулай. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, лойиҳада институтнинг 300-500 нафар талабаси қатнашади. Улар учун эса, бу нафақат ўзини ижодий жиҳатдан юзага чиқариш, балки пул ишлаш учун ҳам ажойиб имкониятдир”, — деди Иброҳим Йўлдошев меморандумни имзолаш маросимида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг