Пойтахтда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайдими?
Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани мазмунидаги хабар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Санепидқўмита» Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, ҳозирги кунда пойтахтимиз аҳолиси ўртасида тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кетма-кет қайд этилаётгани бўйича юқумли касалликлар шифохонасидан тезкор хабарномалар келиб тушмаган.
«Санепидқўмита» тармоқларда тарқалаётган шу мазмундаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Текширувдан ўтмаган ҳолда йўл ёқаларида сотилаётган полиз маҳсулотларини харид қилмаслигингиз, фақатгина ишончли ва рухсат этилган савдо нуқталарида, тўғри шароитда сотилаётган маҳсулотларни истеъмол қилишингизни эслатиб ўтамиз», — дейилади қўмита муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, пойтахтдаги 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этганди. Ўрганишлар натижасида ушбу оиланинг 3 нафар фарзандида уйда тарвуз истеъмол қилгандан сўнг кетма-кет қайт қилиш, ич кетиш, тана ҳарорати кўтарилиши белгилари кузатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг