Пойтахтда кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Бугун, 29 сентябрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди.
Фуқаролардан кучли шамол вақтида қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилиш сўралган:
- яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг