Пиёда юриб, 100 миллион сўм ютиб олиш имконияти

11:50 16 Январь 2022 Жамият
1188 0

Хабарингиз бор, 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформаси ташкил этилган эди.

Эндиликда 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинмоқда.

Платформа фойдаланувчиларини янада кўпроқ рағбатлантиш мақсадида ҳар ҳафта битта 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ва мингта велосипед ўйналади.

Шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик фаоллари, IT-мутахассислари, журналист ва блогерлардан иборат Жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилади ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?