Пискентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

11:59 08 Июль 2025 Жамият
205 0

Фото: Тошкент вилояти ЙҲХБ

Тошкент вилояти Пискент туманида «Damas» ва «Cobalt» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 8 июль куни соат 09:00 ларда Пискент тумани ҳудудидан ўтган, Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 14-километрида «Damas» ва «Cobalt» русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ юз берган.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли даражадаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ёткизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер