Парламент сўрови натижалари Самарқанд вилояти мисолида ўрганилди
Сенат ишчи гуруҳи томонидан доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш, уларга квота ажратиш, соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари Самарқанд вилояти мисолида ўрганилди.
Ўрганиш давомида «Зарафшон» миллий табиат боғида ноёб флора ва фауна вакилларини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Таъкидланганидек, парламент сўровида акс этган масалалар бўйича муайян ишлар амалга оширилган.
Доривор ўсимликларнинг табиий захираларини аниқлаш, уларнинг кадастрини юритишнинг электрон тизимини жорий этиш ҳамда квота ажратишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга эътибор қаратилган.
«Зарафшон» миллий табиат боғининг умумий ер майдони 2,4 минг гектарни ташкил этиб, мазкур боғда қимматбаҳо доривор ўсимликлар ландшафтлари кенгайтирилмоқда.
Шунингдек, боғ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар парваришланмоқда.
Бундан ташқари, табиат боғида 80 дан зиёд доривор ва 23 тур техник ўсимликлар, 73 тур замбуруғлар ҳамда 33 тур сув ўтлари мавжуд.
Ўрганиш давомида доривор ўсимликларга оид фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан мутахассислар билан фикр алмашилди.
Шунингдек, доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш, уларга квота ажратиш ҳамда соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича масъулларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг