Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди
Архив фото
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
"Бугунги кунгача туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятни давом эттириш ўта муҳимдир. Туман марказига олиб кирадиган кўчаларда ортиқча автомобиль ҳаракатини чеклаш ва аҳолини мақсадсиз кўчага чиқишини олди олинмоқда”, - дейилади хабарда.
Бу ишларни ташкил этишда туманда бўлиб турган ҳарбийларнинг хизматлари катта. Шу муносабат билан бугун Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳаммедов томонидан блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар рағбатлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг