“Panorama Airways” Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бекор қилди
“Panorama Airways” авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди. Хусусан, 2023 йил 9 ноябрдаги 5P-361/362 ва 5P-363/364 рейслари бекор қилинди.
Айни дамда маҳаллий авиаташувчининг 5P-363 рейсини амалга ошираётган самолёт техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди. Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилган эди, бироқ эрталабдан у авиакомпания томонидан расман бекор қилинган.
Ушбу рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат кутишдан сўнг “Panorama Airways” вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақида маълумот олиш учун “Panorama Airways” вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг