«Пахтакор»ни Тошкентда тиз чўктирган Саудия клуби терма жамоамизнинг асосий ўйинчисини трансфер қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Маълум бўлишича, Отабек Шукуров фаолиятини Саудиянинг «Ал-Файҳа» клубида давом эттиради. Саудияликлар Шукуров учун «Кайсериспор» жамоасига 400 минг евро тўлаб беради. Отабек янги жамоаси билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Шукуров қишда «Кайсериспор» билан битим имзолаганди. Ундан олдин эса Туркиянинг бошқа бир жамоаси «Фотиҳ Карагюмрук» сафида тўп сурганди.
28 ёшли футболчи профессионал фаолиятини 2014 йилда «Машъал» клубида бошлаган. Ундан ташқари «Бунёдкор», «Бухоро» ва «Шаржа» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Қайд этиш керакки, ўтган мавсумда Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Ал-Файҳа» клуби икки ўйинда ҳам мамлакатимиз чемпиони «Пахтакор» клубини Тошкентда 1:4 ҳисобида ютганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг