«Пахтакор» 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм оладиган бўлди

Фото: «Пахтакор»
Пойтахтнинг «Пахтакор» футбол клуби маҳаллий жамоалар билан илк профессионал шартномаларини имзолаган 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда «Пахтакор» клубининг тарбияланувчилари — Отабек Боймуродов («Бухоро»), Шаҳзодбек Раҳматуллаев («Қизилқум»), Абубакир Ашуров («Андижон»), Диёрбек Тўлабоев («Нефтчи») ва Муҳриддин Фазлиддинов («Хоразм») учун машғулот компенсацияси даъволари кўриб чиқилган.
Қўмита қарорига кўра, юқорида исмлари қайд этилган футболчилар билан биринчи профессионал шартномани тузган клублар (қавс ичида келтирилган) «Пахтакор»га умумий ҳисобда 432 миллион сўм миқдоридаги маблағни тўлаб бериши белгиланган.
Маълумот учун, машғулот компенсацияси — бу футболчининг янги клубига ўтганда, уни тарбиялаган ёки ёшлигидан машқ қилдиришга маблағ сарфлаган клубларга тўланадиган пулдир. FIFA қоидаларига кўра, футболчи 23 ёшгача бошқа клубга ўтганда машғулот компенсацияси тўланади. Бу пул 12 ёшдан 21 ёшгача бўлган давр мобайнида футболчига қилган харажатлари учун унинг собиқ (тарбиялаган) клубларига тақсимланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг