«Ўзгидромет» яна бир тезкор огоҳлантириш эълон қилди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 21-22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қор кўчкиси ҳодисаси юзага келиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантириш эълон қилди.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда:
• Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
• Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг