Ўзгидромет ҳафтанинг иш кунларида кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этди
Юқоридаги об-ҳаво картаси айни ҳозирдаги атмосфера босими картаси. Унда сиз Украина орқали Россия ғарбига ҳаракатланаётган жуда паст босимли циклонни кўришингиз мумкин.
Ўзбекистон эса Каспий денгизи устидаги бошқа паст босимли атмосфера соҳасини эртадан қабул қила бошлайди. 28 ноябрь шимолда, 29 ноябрь марказ, жануб, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, 30 ноябрда водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд.
Нам ҳаво оқими ортидан ҳудудларга ҳозирги кундагига нисбатан бироз салқинроқ қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат бироз пасаяди. Аммо, бу пасайиш сўнгги 30 йилликдаги декабрь бошидаги ўртача меъёрий ҳароратга яқинлашмайди ҳам.
Айтмоқчи, айни кунларда республика илиқ ҳарорат қаршисида турибди. Кеча таянч кузатув пунктларида ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 7 даража юқори кузатилди. Энди, тасаввур қилинг, ҳозирга нисбатан ҳароратнинг 6 даража пасайиши ҳам меъёрий иқлимий ҳароратни бермайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг