«Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатилди
Рақобат қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақда Қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан, Тошкент шаҳрида ўтказилаётган давлат харидларида «Рақобат тўғрисида»ги ҳамда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунларига риоя этилиши юзасидан электрон махсус ахборот порталларидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда доимий мониторинг ўтказилмоқда.
Олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 миллиард сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланган.
«Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг